https://sputniknews.uz/20230804/dam-olish-kunlari-harorat-pasayadi-37588213.html
Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин пасаяди — Ўзгидромет
Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин пасаяди — Ўзгидромет
Sputnik Ўзбекистон
Прогнозларга кўра, 5 август куни шимоли-ғарбий ҳудудларга Жанубий Урал ҳудудларидан нисбатан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади.
2023-08-04T11:53+0500
2023-08-04T11:53+0500
2023-08-04T11:53+0500
жамият
ўзбекистон
об-ҳаво
ўзбекистонда об-ҳаво
ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво прогнози
об-ҳаво прогнози
ўзгидромет
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/14/37002034_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_86021966f53c1bdb219d2cee3c10aa5f.jpg
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин пасаяди, дея хабар берди Ўзгидромет.Прогнозларга кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон бўйича ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати +35-38 даража атрофида, баъзи жойларда +40даражагача, жанубда баъзи жойларда +42 даражагача бўлади.Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат эртага 5 август куни шимоли-ғарбий ҳудудларга Жанубий Урал ҳудудларидан нисбатан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади.Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида 5 август куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, ҳаво ҳарорати +32-37 даражагача пасаяди.Якшанба куни нисбатан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Кундузги ҳарорат барча жойларда +30-35, жанубда +35-38 даражагача пасаяди.Бугун шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда, дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон балан кузатилиши мумкин. Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида 4 август куни шамолнинг кучайиши баъзида 20-25 м/с гача етиши мумкин.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/14/37002034_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_98bd65b32169494baba95cddd9c49b8f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
прогноз об-ҳаво дам олиш кунлари ҳарорат ўзгидромет
прогноз об-ҳаво дам олиш кунлари ҳарорат ўзгидромет
Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин пасаяди — Ўзгидромет
Прогнозларга кўра, 5 август куни шимоли-ғарбий ҳудудларга Жанубий Урал ҳудудларидан нисбатан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин пасаяди, дея хабар берди
Ўзгидромет. Прогнозларга кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон бўйича ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати +35-38 даража атрофида, баъзи жойларда +40даражагача, жанубда баъзи жойларда +42 даражагача бўлади.
Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат эртага 5 август куни шимоли-ғарбий ҳудудларга Жанубий Урал ҳудудларидан нисбатан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади.
Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида 5 август куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, ҳаво ҳарорати +32-37 даражагача пасаяди.
Якшанба куни нисбатан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Кундузги ҳарорат барча жойларда +30-35, жанубда +35-38 даражагача пасаяди.
“Булутлилик кўпайиши кутилмоқда. Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, шунингдек Бухоро, Навоий вилоятларида, кечаси эса Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин”, дейилади хабарда.
Бугун шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда, дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон балан кузатилиши мумкин. Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида 4 август куни шамолнинг кучайиши баъзида 20-25 м/с гача етиши мумкин.