ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Умид Шадиев Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Ўзбекистон президенти тегишли қарорни имзолади.
Бунгача Шадиев Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили лавозимида ишлаган.
Аввалроқ Озодбек Назарбеков Ўзбекистон маданият вазири лавозимига тасдиқлангани хабар қилинган эди.