ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. 27 июль куни “Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданият ва туризм соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилди:
Маданият ва туризм вазирлиги негизида Маданият вазирлиги;
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси.
Шунингдек, Маданият вазирлиги тизимида “Ўзбектеатр” ва “Маданият таълими маркази” давлат муассасаси ташкил этилди.
Аввалроқ Озодбек Назарбеков Ўзбекистон маданият вазири, Умид Шадиев Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинлангани хабар қилинган эди.