БАА компанияси қайта тикланувчи энергия манбаалари қурилишига сармоя киритмоқчи

Ўзбекистон ва БАА Бухоро, Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистон республикасида энергетика соҳасидаги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича келишиб олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) "AMEA Power" компанияси Ўзбекистонда шамол ва қуёш электр станциялари қурилишига сармоя киритмоқчи. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов "AMEA Power" компанияси раҳбари Ҳусайн ал-Новаис билан учрашди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири "AMEA Power" компанияси раҳбари билан учрашди
Унда Бухоро, Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистон республикасида энергетика соҳасидаги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Маълумот учун, 2016 йилда ташкил этилган "AMEA Power" қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш йўналишида минтақадаги тез ривожланаётган компанияларидан биридир. У 20 та мамлакатда умумий қуввати 6 ГВт дан ортиқ бўлган лойиҳаларни амалга оширмоқда.