https://sputniknews.uz/20230725/baa-ozbekiston-shamol-va-quyosh-elektr-stantsiyalari-qurish-37134486.html
БАА компанияси қайта тикланувчи энергия манбаалари қурилишига сармоя киритмоқчи
БАА компанияси қайта тикланувчи энергия манбаалари қурилишига сармоя киритмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва БАА Бухоро, Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистон республикасида энергетика соҳасидаги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича келишиб олди.
2023-07-25T09:48+0500
2023-07-25T09:48+0500
2023-07-25T14:04+0500
иқтисод
ўзбекистон
баа
қуёш фотоэлектр станцияси
шамол электр станцияси
ҳамкорлик
инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/19/37133500_125:274:1155:853_1920x0_80_0_0_69cfea30063ad50e23299035e3a18d24.jpg
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) "AMEA Power" компанияси Ўзбекистонда шамол ва қуёш электр станциялари қурилишига сармоя киритмоқчи. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов "AMEA Power" компанияси раҳбари Ҳусайн ал-Новаис билан учрашди. Унда Бухоро, Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистон республикасида энергетика соҳасидаги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.Маълумот учун, 2016 йилда ташкил этилган "AMEA Power" қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш йўналишида минтақадаги тез ривожланаётган компанияларидан биридир. У 20 та мамлакатда умумий қуввати 6 ГВт дан ортиқ бўлган лойиҳаларни амалга оширмоқда.
ўзбекистон
баа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/19/37133500_297:317:997:842_1920x0_80_0_0_437bb221ead5128ec8351b45505a98db.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
баа ўзбекистон шамол ва қуёш электр станциялари қуриш сармоя
баа ўзбекистон шамол ва қуёш электр станциялари қуриш сармоя
БАА компанияси қайта тикланувчи энергия манбаалари қурилишига сармоя киритмоқчи
09:48 25.07.2023 (янгиланди: 14:04 25.07.2023) Ўзбекистон ва БАА Бухоро, Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистон республикасида энергетика соҳасидаги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича келишиб олди.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) "AMEA Power" компанияси Ўзбекистонда шамол ва қуёш электр станциялари қурилишига сармоя киритмоқчи. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
хабар берди. Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов "AMEA Power" компанияси раҳбари Ҳусайн ал-Новаис билан учрашди.
Унда Бухоро, Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистон республикасида энергетика соҳасидаги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Маълумот учун, 2016 йилда ташкил этилган "AMEA Power" қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш йўналишида минтақадаги тез ривожланаётган компанияларидан биридир. У 20 та мамлакатда умумий қуввати 6 ГВт дан ортиқ бўлган лойиҳаларни амалга оширмоқда.