ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов билан учрашди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, суҳбат чоғида Афғонистондаги мавжуд вазият ва томонларнинг ушбу йўналишдаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.