Саидов ва Россия элчиси ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

© МИД УзбекистанаПосол России в Узбекистане Олег Мальгинов и министр иностранных дел Узбекистана Бахтиёр Саидов
Посол России в Узбекистане Олег Мальгинов и министр иностранных дел Узбекистана Бахтиёр Саидов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2023
Oбуна бўлиш
Тошкентда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов учрашуви бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгиновнинг Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, суҳбат аввалида Мальгинов Саидовни Ўзбекистон президенти сайлови муваффақиятли ўтгани билан табриклаган.
“Томонлар икки томонлама ва халқаро кун тартибининг долзарб масалаларини кўриб чиқишди ҳамда бўлажак қўшма тадбирларни ўтказиш ва турли даражадаги ташрифларни муҳокама қилишди”, - дейилган хабарда.
МДҲ, ШҲТ, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик ва умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилган.
Янгиликлар лентаси
0