Мигрантлар оила аъзолари учун қандай имтиёзлар бор?

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Йиғма таҳлил бошқармаси бошлиғи Азим Аҳматов мигрантлар оила аъзолари учун қандай имтиёзлар борлиги ҳақида маълумот берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Агарда меҳнат мигрантининг оиласи ижтимоий ҳимоя реестрида турса, оиласига ҳоким ёрдамчиси тавсиясига кўра, БҲМнинг 2 баравари миқдорида бир марталик ёрдам бериш тизими йўлга қўйилди, деди Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Йиғма таҳлил бошқармаси бошлиғи Азим Аҳматов Sputnik мухбирига.
Унинг сўзларига кўра, агар мигрантнинг ногирон оила аъзоси бўлса, уларга зарур воситаларни харид қилиш учун беғараз ёрдам бериш йўлга қўйилган. Воситаларни сотиб олиш учун оиласига БҲМнинг 5 баровар миқдорида моддий ёрдам ажратилади.
Шунингдек, мигрантнинг ўзи билан бирга яшайдиган пенсионер ота-онаси ёки оиласида ногирон бўлса, Касаба уюшмаси федерацияси қошидаги санаторийларга бир йилда бир марта дам олиш учун йўлланма берилади.
Ёшлар етакчиси тавсиясига асосан, мигрант фарзандларини оромгоҳларга бепул йўлланмалар билан таъминлаш йўлга қўйилган.
Мигрантлар энг кўп сўраган саволларга жавоблар