Ўзбекистонда мевали боғлар ва узумзорлар кўпаяди — тафсилотлар

Йил якунигача 28 минг гектар узумзор ва 8 минг гектар мевали боғлар барпо этиш режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ўзбекистонда йил якунига қадар мевали боғлар ва узумзор майдонлари кенгайтирилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев, Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов, Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев Сирдарё вилоятидаги фермер хўжаликлари ва корхоналар фаолияти билан танишди.
Ўзбекистонда мевали боғлар ва узумзорлар кўпаяди
Қайд этилишича, Ўзбекистонда 338 минг гектар мевали боғлар мавжуд. Шу йилнинг ўзида 25 минг гектар янги мевали боғлар барпо этиш белгиланган.
Ўзбекистонда мевали боғлар ва узумзорлар кўпаяди
"Баҳор ойида 17 минг гектарда мевали боғ барпо этилди, кузда яна 8 минг гектар барпо этиш режалаштирилган", дейилади вазирлик хабарида.
Республика бўйича 182,1 минг гектар (107 минг ҳосилли) токзорлар мавжуд. Шу йилнинг ўзида 2 миллион тонна узум етиштириш режалаштирилган.
Хорижга 298,6 млн долларлик маҳсулотларни экспорт қилиш прогноз қилинган.
Шундан:
Узум - 206,1 млн доллар;
Майиз - 92,1 млн доллар;
Виночилик маҳсулотлари - 439,6 минг доллар.
Қайд этилишича, 2021-2023 йилларда 88,3 минг гектар, шундан 2023 йилда 14,4 минг гектар узумзорлар барпо этилди. Йил якунигача яна 28 минг гектар барпо этиш кўзда тутилган.
Ҳозирда давлат реестрига 74,5 минг хўраки, 77,7 минг кишмишбоп ва 21,6 минг саноатбоп, 40 дан зиёд узум навлари киритилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда мева-сабзавот ишлаб чиқариш 20 фоизга ошиб, 22,5 млн тоннага етгани маълум қилинганди.