https://sputniknews.uz/20230715/ozbekiston-mevali-boglar-va-uzumzorlar-soni-36898211.html
Ўзбекистонда мевали боғлар ва узумзорлар кўпаяди — тафсилотлар
Ўзбекистонда мевали боғлар ва узумзорлар кўпаяди — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Йил якунигача 28 минг гектар узумзор ва 8 минг гектар мевали боғлар барпо этиш режалаштирилган. 15.07.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-07-15T19:16+0500
2023-07-15T19:16+0500
2023-07-15T19:17+0500
жамият
ўзбекистон
мева-сабзавот
узум
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
фермерлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/0f/36898478_4:0:1277:716_1920x0_80_0_0_2725224c0d433f7f154b171a8b0d4a1e.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ўзбекистонда йил якунига қадар мевали боғлар ва узумзор майдонлари кенгайтирилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди.Қайд этилишича, Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев, Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов, Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев Сирдарё вилоятидаги фермер хўжаликлари ва корхоналар фаолияти билан танишди.Қайд этилишича, Ўзбекистонда 338 минг гектар мевали боғлар мавжуд. Шу йилнинг ўзида 25 минг гектар янги мевали боғлар барпо этиш белгиланган. Республика бўйича 182,1 минг гектар (107 минг ҳосилли) токзорлар мавжуд. Шу йилнинг ўзида 2 миллион тонна узум етиштириш режалаштирилган.Хорижга 298,6 млн долларлик маҳсулотларни экспорт қилиш прогноз қилинган.Шундан:Қайд этилишича, 2021-2023 йилларда 88,3 минг гектар, шундан 2023 йилда 14,4 минг гектар узумзорлар барпо этилди. Йил якунигача яна 28 минг гектар барпо этиш кўзда тутилган.Ҳозирда давлат реестрига 74,5 минг хўраки, 77,7 минг кишмишбоп ва 21,6 минг саноатбоп, 40 дан зиёд узум навлари киритилган.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда мева-сабзавот ишлаб чиқариш 20 фоизга ошиб, 22,5 млн тоннага етгани маълум қилинганди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/0f/36898478_199:0:1154:716_1920x0_80_0_0_dd61c4cff5840a385fc13a76d41a13d9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, мева-сабзавот, узум, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, фермерлар
жамият, ўзбекистон, мева-сабзавот, узум, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, фермерлар
Ўзбекистонда мевали боғлар ва узумзорлар кўпаяди — тафсилотлар
19:16 15.07.2023 (янгиланди: 19:17 15.07.2023) Йил якунигача 28 минг гектар узумзор ва 8 минг гектар мевали боғлар барпо этиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ўзбекистонда йил якунига қадар мевали боғлар ва узумзор майдонлари кенгайтирилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев, Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов, Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев Сирдарё вилоятидаги фермер хўжаликлари ва корхоналар фаолияти билан танишди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда 338 минг гектар мевали боғлар мавжуд. Шу йилнинг ўзида 25 минг гектар янги мевали боғлар барпо этиш белгиланган.
"Баҳор ойида 17 минг гектарда мевали боғ барпо этилди, кузда яна 8 минг гектар барпо этиш режалаштирилган", дейилади вазирлик хабарида.
Республика бўйича 182,1 минг гектар (107 минг ҳосилли) токзорлар мавжуд. Шу йилнинг ўзида 2 миллион тонна узум етиштириш режалаштирилган.
Хорижга 298,6 млн долларлик маҳсулотларни экспорт қилиш прогноз қилинган.
Виночилик маҳсулотлари - 439,6 минг доллар.
Қайд этилишича, 2021-2023 йилларда 88,3 минг гектар, шундан 2023 йилда 14,4 минг гектар узумзорлар барпо этилди. Йил якунигача яна 28 минг гектар барпо этиш кўзда тутилган.
Ҳозирда давлат реестрига 74,5 минг хўраки, 77,7 минг кишмишбоп ва 21,6 минг саноатбоп, 40 дан зиёд узум навлари киритилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда мева-сабзавот ишлаб чиқариш 20 фоизга ошиб, 22,5 млн тоннага етгани
маълум қилинганди.