Тошкентда яна 32 та автобус йўналишида кунлик даромад режаси бекор қилинди

Тошкентдаги яна 32 та автобус йўналиши брутто-шартномаларга ўтказилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Тошкент шаҳри бўйлаб ҳаракатланадиган яна 32 та йўналишдаги автобусларда кунлик режа бекор қилинди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, июль ойидан бошлаб 17 т, 20, 73, 86, 98, 101, 146, 140, 130, 129, 116, 82, 68, 63, 61, 55, 52, 45, 43, 41, 39, 9 т, 8, 125, 151, 133, 138, 153, 154, 181, 183, 104-сонли автобус йўналишларида хизмат кўрсатиш янги турдаги брутто-шартнома асосида амалга оширила бошлади.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида шаҳар автобус йўналишларида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизими босқичма-босқич жорий этилиши маълум қилинган эди. Майдан 5, 11, 18, 19, 37, 44, 67, 77, 83, 136, 139, 142, 72 ва 81, июндан эса 27, 51, 69, 94, 100, 131, 185-сонли автобус йўналишлари брутто-шартномаларга ўтказилган эди.
Маълумот учун, брутто-шартнома тизими – йўналишларда чекланган тарифларда йўловчи ташиш хизматлари учун “босиб ўтилган йўл” ва “сифат” мезонларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилишни назарда тутувчи ваколатли орган ва ташувчи ўртасида тузилган шартнома.