https://sputniknews.uz/20230714/toshkent-avtobuskunlik-reja-36879214.html
Тошкентда яна 32 та автобус йўналишида кунлик даромад режаси бекор қилинди
Тошкентда яна 32 та автобус йўналишида кунлик даромад режаси бекор қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги яна 32 та автобус йўналиши брутто-шартномаларга ўтказилди. 14.07.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-07-14T18:30+0500
2023-07-14T18:30+0500
2023-07-14T20:14+0500
жамият
тошкент
ўзбекистон
автобус
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/08/33694069_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_ae515eeea1586696c0acf970d4c350c4.jpg
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Тошкент шаҳри бўйлаб ҳаракатланадиган яна 32 та йўналишдаги автобусларда кунлик режа бекор қилинди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, июль ойидан бошлаб 17 т, 20, 73, 86, 98, 101, 146, 140, 130, 129, 116, 82, 68, 63, 61, 55, 52, 45, 43, 41, 39, 9 т, 8, 125, 151, 133, 138, 153, 154, 181, 183, 104-сонли автобус йўналишларида хизмат кўрсатиш янги турдаги брутто-шартнома асосида амалга оширила бошлади.Эслатиб ўтамиз, февраль ойида шаҳар автобус йўналишларида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизими босқичма-босқич жорий этилиши маълум қилинган эди. Майдан 5, 11, 18, 19, 37, 44, 67, 77, 83, 136, 139, 142, 72 ва 81, июндан эса 27, 51, 69, 94, 100, 131, 185-сонли автобус йўналишлари брутто-шартномаларга ўтказилган эди.Маълумот учун, брутто-шартнома тизими – йўналишларда чекланган тарифларда йўловчи ташиш хизматлари учун “босиб ўтилган йўл” ва “сифат” мезонларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилишни назарда тутувчи ваколатли орган ва ташувчи ўртасида тузилган шартнома.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/08/33694069_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_d6372428f3058e40e9a32b1fe3bd1a43.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тошкент, ўзбекистон, автобус
жамият, тошкент, ўзбекистон, автобус
Тошкентда яна 32 та автобус йўналишида кунлик даромад режаси бекор қилинди
18:30 14.07.2023 (янгиланди: 20:14 14.07.2023) Тошкентдаги яна 32 та автобус йўналиши брутто-шартномаларга ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Тошкент шаҳри бўйлаб ҳаракатланадиган яна 32 та йўналишдаги автобусларда кунлик режа бекор қилинди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати
хабар берди.
Маълум қилинишича, июль ойидан бошлаб 17 т, 20, 73, 86, 98, 101, 146, 140, 130, 129, 116, 82, 68, 63, 61, 55, 52, 45, 43, 41, 39, 9 т, 8, 125, 151, 133, 138, 153, 154, 181, 183, 104-сонли автобус йўналишларида хизмат кўрсатиш янги турдаги брутто-шартнома асосида амалга оширила бошлади.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида шаҳар автобус йўналишларида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизими босқичма-босқич жорий этилиши маълум
қилинган эди. Майдан 5, 11, 18, 19, 37, 44, 67, 77, 83, 136, 139, 142, 72 ва 81, июндан эса 27, 51, 69, 94, 100, 131, 185-сонли автобус йўналишлари брутто-шартномаларга
ўтказилган эди.Маълумот учун, брутто-шартнома тизими – йўналишларда чекланган тарифларда йўловчи ташиш хизматлари учун “босиб ўтилган йўл” ва “сифат” мезонларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилишни назарда тутувчи ваколатли орган ва ташувчи ўртасида тузилган шартнома.