https://sputniknews.uz/20230609/toshkent-avtobus-yonalishlari-yangi-tizim-35844551.html
Тошкентда яна бир нечта автобус йўналишида кунлик режа бекор қилинди
Тошкентда яна бир нечта автобус йўналишида кунлик режа бекор қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Пойтахтда 27, 51, 69, 94, 100, 131, 185-сонли автобус йўналишларида хизмат кўрсатиш янги турдаги брутто шартномалар асосида амалга оширилиши бошланади.
2023-06-09T13:56+0500
2023-06-09T13:56+0500
2023-06-09T13:56+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
автобус
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/08/33693981_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_b187e8dded086750f75f2e460eadcfef.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Бугундан Тошкентдаги 7 та автобус йўналишида хизмат кўрсатиш янги тизим асосида амалга оширилиши бошланади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.Қайд этилишича, 27, 51, 69, 94, 100, 131, 185-сонли автобус йўналишларида хизмат кўрсатиш янги турдаги брутто шартномалар асосида амалга оширилиши бошланади.Шунингдек, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида, 27- ва 185-сонли йўналишларда "Isuzu" русумли автобуслар ўрнига "SAZ LE-60" русумли автобуслар, 61-сонли йўналишда эса 5 дона "Yutong" русумли автобуслар ҳаракати бошланади.Эслатиб ўтамиз, февраль ойида шаҳар автобус йўналишларида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизими босқичма-босқич жорий этилиши маълум қилинган эди. 5 майдан бошлаб 5, 11, 18, 19, 37, 44, 67, 77, 83, 136, 139, 142, 72 ва 81-йўналишлар брутто-шартномаларга ўтказилган эди.Маълумот учун, брутто-шартнома тизими – йўналишларда чекланган тарифларда йўловчи ташиш хизматлари учун “босиб ўтилган йўл” ва “сифат” мезонларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилишни назарда тутувчи ваколатли орган ва ташувчи ўртасида тузилган шартнома.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/08/33693981_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_7265c852acd97d6d06026079edec41fe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон тошкент автобус брутто шартномалар
ўзбекистон тошкент автобус брутто шартномалар
Тошкентда яна бир нечта автобус йўналишида кунлик режа бекор қилинди
Пойтахтда 27, 51, 69, 94, 100, 131, 185-сонли автобус йўналишларида хизмат кўрсатиш янги турдаги брутто шартномалар асосида амалга оширилиши бошланади.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Бугундан Тошкентдаги 7 та автобус йўналишида хизмат кўрсатиш янги тизим асосида амалга оширилиши бошланади. Бу ҳақда
“Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.
Қайд этилишича, 27, 51, 69, 94, 100, 131, 185-сонли автобус йўналишларида хизмат кўрсатиш янги турдаги брутто шартномалар асосида амалга оширилиши бошланади.
Шунингдек, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида, 27- ва 185-сонли йўналишларда "Isuzu" русумли автобуслар ўрнига "SAZ LE-60" русумли автобуслар, 61-сонли йўналишда эса 5 дона "Yutong" русумли автобуслар ҳаракати бошланади.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида шаҳар автобус йўналишларида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизими босқичма-босқич жорий этилиши маълум
қилинган эди. 5 майдан бошлаб 5, 11, 18, 19, 37, 44, 67, 77, 83, 136, 139, 142, 72 ва 81-йўналишлар брутто-шартномаларга
ўтказилган эди.Маълумот учун, брутто-шартнома тизими – йўналишларда чекланган тарифларда йўловчи ташиш хизматлари учун “босиб ўтилган йўл” ва “сифат” мезонларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилишни назарда тутувчи ваколатли орган ва ташувчи ўртасида тузилган шартнома.