ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Тошкентнинг иккита тумани электр таъминотидан узилди, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.
Қайд этилишича, бугун соат 12:40да Шайхонтоҳур туманидаги “Айни” подстанциясининг электр қурилмасида носозлик юзага келган.
Бунинг натижасида Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманлари истеъмолчиларининг бир қисми электр таъминотидан узилган.
“Ҳозирги вақтда носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.
Хабарда келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўралган.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентнинг Сергели, Учтепа ва Мирзо Улуғбек туманларида электр таъминоти вақтинча ўчирилди.