Бугун пойтахтнинг қатор туманларида “свет” бўлмайди — манзиллар

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишэлектр узатиш линиялари
электр узатиш линиялари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2023
Oбуна бўлиш
Тошкентнинг 3 та туманидаги кўчаларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Бугун Тошкентнинг Сергели, Учтепа ва Мирзо Улуғбек туманларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Қайд этилишича, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтдаги учта МФЙнинг айрим кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Сергели тумани: “Қўшқўрғон” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан соат 16:00 гача;
Учтепа тумани: “Тепақўрғон” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан соат 12:00 гача;
Мирзо Улуғбек тумани: “Олтинтепа” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан соат 16:00 гача.
Қайд этилишича, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0