Тошкентнинг иккита тумани электр таъминотидан узилди

© "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиалиЭлектр тармоқлари
Электр тармоқлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2023
Oбуна бўлиш
Шайхонтоҳур туманидаги “Айни” подстанциясининг электр қурилмасида носозлик юзага келди.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Тошкентнинг иккита тумани электр таъминотидан узилди, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.
Қайд этилишича, бугун соат 12:40да Шайхонтоҳур туманидаги “Айни” подстанциясининг электр қурилмасида носозлик юзага келган.
Бунинг натижасида Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманлари истеъмолчиларининг бир қисми электр таъминотидан узилган.

“Ҳозирги вақтда носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.

Хабарда келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўралган.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентнинг Сергели, Учтепа ва Мирзо Улуғбек туманларида электр таъминоти вақтинча ўчирилди.
Янгиликлар лентаси
0