Путин исёндан сўнг Пригожин билан Кремлда учрашди

Песков: Путин Пригожин билан 29 июн куни Кремлда учрашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин қўзғолонга уринишдан беш кун ўтиб Кремлда “Вагнер” хусусий ҳарбий компания (ХҲК) раҳбарияти билан учрашди, деди давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков.
"Ҳақиқатан ҳам президентнинг шундай учрашуви бор эди. Унга 35 кишини таклиф қилди. Барча отряд командирлари ва ширкат раҳбарияти. Шу жумладан Пригожиннинг ўзи ҳам. Бу учрашув 29 июн куни Кремлда бўлиб ўтди. У деярли уч соат давом этди", — деди у журналистларга.
Песков ушбу учрашув тафсилотлари маълум эмаслигини таъкидлади, аммо масалаларни санаб ўтди.

Биз айтишимиз мумкин бўлган ягона нарса шуки, президент махсус ҳарбий операция вақтида компаниянинг фронтдаги ҳаракатларига баҳо берди, шунингдек, 24 июн воқеаларига ҳам ўз баҳосини берди. Путин қўмондонларнинг тушунтиришларини тинглади ва уларга ишга жойлашиш имкониятлари таклиф қилди, — деди Песков.

Эслатиб ўтамиз, 24 июнга ўтар кечаси "Вагнер" ХҲК қўшинлари Ростов-на-Донудаги Жанубий ҳарбий округи штабини эгаллаб олди ва ҳарбий колонна Москва томон йўлга чиққанини эълон қилди.
Россия президенти Владимир Путин хусусий ҳарбий компания ҳаракатларини "хоинлик" деб атади. Компания раҳбари Евгений Пригожинга қарши жиноий иш очилди.
Кейинчалик Беларусь президентининг матбуот хизмати Александр Лукашенко Владимир Путин билан келишган ҳолда Пригожин билан музокаралар ўтказиб, ҳарбий колоннани орқага қайтаришга кўндирганини хабар қилди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Пригожинга қарши жиноий иш тугатилиши ва у Беларусга кетишини маълум қилди. Кремль вакили олий мақсад қон тўкилишининг ва ички ихтилофнинг олдини олиш бўлганини таъкидлади.
27 июн куни “Вагнер” ХҲК қуролли исёни тўғрисидаги жиноий иш жиноий ҳаракатлар тўхтатилгани сабаб тугатилгани маълум бўлди.