Ўзбекистон президенти сайлови — 2023

Владивостокдаги ўзбекистонликлар сайловда овоз бериб бўлишди

Владивостокдаги 37-сайлов участкасида тез орада овозларни санаш бошланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Бугун Россиянинг Владивосток шаҳрида жойлашган сайлов участкаси ўз ишини тугатди. Бу ҳақда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Парламентлараро Ассамблеяси хабар берди.
Владивостокдаги ўзбекистонликлар сайловда овоз бериб бўлишди
Мамлакатнинг Владивостокдаги Бош консуллиги ҳузуридаги сайлов участкаси биринчилардан бўлиб вақт фарқи туфайли (Тошкент вақти билан соат 03:00 да) очилди.
Владивостокдаги 37-сайлов участкаси
Хорижий сайлов участкасида овоз бериш жараёнини МДҲ ПА кузатувчилари кузатиб боришди. Қайд этилишича, сайловлар тинч-осойишта ўтган.Тез орада овозларни санаш бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасида жойлашган президент сайловини ўтказувчи 37-сайлов участкаси ўз ишини бошқа мамлакатлардан олдин бошлади.