МДҲ сайлов органлари раҳбарлари Россияда ўтказиладиган президент сайловига таклиф этилди

Россия МСК раиси ўринбосари Тошкентдаги тадбирда Россия президенти сайловига тайёргарлик ҳақида гапирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) сайлов органлари раҳбарлари Россияда ўтказиладиган президент сайловига таклиф этилди. Бу ҳақда Россия Марказий сайлов комиссияси хабар берди.
Россия Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Николай Булаев Тошкентда бўлиб ўтган МДҲ давлатлари марказий сайлов органлари раҳбарлари маслаҳат кенгашининг биринчи йиғилишида нутқ сўзлади.
У ўз сўзида Комиссиянинг ички ва халқаро фаолияти, Россияда замонавий сайлов тизимининг 30 йиллиги муносабати билан режалаштирилган тадбирлар ва Россия президенти сайловига тайёргарлик ҳақида гапирди.

“Иш жадвалингизда вақт топиб, 2024 йил март ойида Россияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларини кузатишда иштирок этишигизни хоҳлаймиз. Барчангизни кўришдан хурсанд бўламиз. Бундан ташқари, биз март ойида Москвада йирик қўшма илмий-амалий анжуман ўтказишни таклиф қиламиз. Маслаҳат кенгаши унинг ҳаммуаллифи сифатида ҳаракат қилиши мумкин. Конференция мавзуси ва муҳокама майдончаларини кейинроқ аниқлаймиз”, деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Николай Булаев Ўзбекистонда президентлик сайловларини ташкил этиш билан боғлиқ ҳеч қандай муаммони аниқламаганини маълум қилган эди.
Бугун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ ) мамлакатлари сайлов органлари раҳбарларининг маслаҳат кенгаши ўз фаолиятини бошлади. Тошкентда МДҲ мамлакатлари сайлов органлари раҳбарлари маслаҳат кенгашининг биринчи мажлиси очилди.