https://sputniknews.uz/20230708/mdh-saylov-organlari-rahbarlarining-maslahat-kengashi-36649887.html
МДҲ сайлов органлари раҳбарларининг маслаҳат кенгаши ўз фаолиятини бошлади — видео
МДҲ сайлов органлари раҳбарларининг маслаҳат кенгаши ўз фаолиятини бошлади — видео
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда МДҲ мамлакатлари сайлов органлари раҳбарлари маслаҳат кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
2023-07-08T12:01+0500
2023-07-08T12:01+0500
2023-07-08T12:12+0500
сиёсат
ўзбекистон
мдҳ
марказий сайлов комиссияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/08/36650319_0:51:958:590_1920x0_80_0_0_a4ec22c82e63f61a92d92fbb10d5d7dc.jpg
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Бугун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ ) мамлакатлари сайлов органлари раҳбарларининг маслаҳат кенгаши ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси бош котиби Сергей Лебедев маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.Тошкентда МДҲ мамлакатлари сайлов органлари раҳбарлари маслаҳат кенгашининг биринчи мажлиси очилди.МДҲ Бош котибининг эслатишича, кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги қарор 2022 йил 14 октябрь куни Остона шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитида қабул қилинган. Ўзбекистон бир йил давомида қўмитанинг биринчи раислигини ўз зиммасига олди.Ўз навбатида, Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раҳбари Зайнидин Низомхўжаев маслаҳат кенгаши Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг сайлов органлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашини таъкидлади.МДҲ мамлакатлари сайлов органлари раҳбарларининг маслаҳат кенгаши аъзолари таркибига Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон Марказий сайлов комиссиялари раҳбарлари кирди. Айни вақтда Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркманистон кенгашни ташкил этиш бўйича ҳужжатлар имзолагани йўқ.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/08/36650319_53:0:906:640_1920x0_80_0_0_4876f36562418d964a2cd1b50a226742.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мдҳ мамлакатлари сайлов органлари раҳбарлари маслаҳат кенгаши тошкент
мдҳ мамлакатлари сайлов органлари раҳбарлари маслаҳат кенгаши тошкент
МДҲ сайлов органлари раҳбарларининг маслаҳат кенгаши ўз фаолиятини бошлади — видео
12:01 08.07.2023 (янгиланди: 12:12 08.07.2023) Тошкентда МДҲ мамлакатлари сайлов органлари раҳбарлари маслаҳат кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Бугун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ ) мамлакатлари сайлов органлари раҳбарларининг маслаҳат кенгаши ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси бош котиби Сергей Лебедев маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Тошкентда МДҲ мамлакатлари сайлов органлари раҳбарлари маслаҳат кенгашининг биринчи мажлиси очилди.
"Бугун Тошкентда МДҲ мамлакатлари сайлов органлари раҳбарлари маслаҳат кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда, унинг ташаббускори Ўзбекистон ҳисобланади. Кун тартибига кенгаш фаолиятини бошлаш бўйича ташкилий масалалар киритилган", - деди Лебедев.
МДҲ Бош котибининг эслатишича, кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги қарор 2022 йил 14 октябрь куни Остона шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитида қабул қилинган. Ўзбекистон бир йил давомида қўмитанинг биринчи раислигини ўз зиммасига олди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раҳбари Зайнидин Низомхўжаев маслаҳат кенгаши Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг сайлов органлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашини таъкидлади.
“Маслаҳат кенгаши бизга янги платформалар яратиш ва сайлов соҳасидаги ҳамкорлик учун янги уфқларни очиш имконини беради”, — дея қўшимча қилди Низомхўжаев.
МДҲ мамлакатлари сайлов органлари раҳбарларининг маслаҳат кенгаши аъзолари таркибига Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон Марказий сайлов комиссиялари раҳбарлари кирди. Айни вақтда Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркманистон кенгашни ташкил этиш бўйича ҳужжатлар имзолагани йўқ.