Ўзбекистон президенти сайлови — 2023

Сафоев президент сайловида қайси давлат кузатувчилари берган баҳо муҳим эканлигини айтди

МДҲ ППА кузатувчилари Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари Содиқ Сафоев билан учрашишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг (МДҲ ПА) аниқ, тасдиқланган баҳолари биз учун жуда муҳим. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари Содиқ Сафоев маълум қилди, деб ёзмоқда МДҲ ПА.
МДҲ ПА кузатувчилари Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари Содиқ Сафоев билан учрашишди. Унда республикадаги сиёсий ислоҳотлар муҳокама қилинди.
Олий Мажлис Сенатида МДҲ ППА кузатувчилари иштирокида учрашув ўтказилди
Содиқ Сафоев ўз сўзида тарғибот-ташвиқот ишлари жуда қизғин кечаётганини таъкидлади. Унинг фикрича, Ўзбекистонда сайлов жараёнлари янги босқичга кўтарилган.

“МДҲ ПАдаги ҳамкасбларимизнинг аниқ, тасдиқланган баҳолари биз учун жуда муҳим”, деди Содиқ Сафоев.

Содиқ Сафоев, шунингдек, Ҳамдўстлик маконида парламентлараро ҳамкорлик муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Айтилишича, бугунги мураккаб шароитда ўз позицияларимизни мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш жуда муҳим.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МДҲ ПА халқаро кузатувчилар гуруҳи муддатидан илгари президентлик сайловларини кузатиш учун Ўзбекистонга келгани маълум қилинган эди.
Ўзбекистонда президент сайлови 9 июль кунига белгиланган. Ўзбекистон президенти сайловида республика бўйича жами 14 та сайлов округи ташкил этилиб, уларга 10784 та сайлов участкалари бириктирилган.
Ўзбекистон президенти сайловини кузатиш учун чет эл давлатлари ва нуфузли халқаро ташкилотлардан 785 нафар кузатувчилар ташриф буюради. Ундан ташқари сайловни ёритиш учун аккредитациядан ўтган маҳаллий ва хорижий журналистлар ва ОАВ вакиллари умумий сони 1 299 нафарни ташкил этмоқда.