Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

МДҲ кузатувчилари Тошкентга келди — видео

© Sputnik/Рамиз БахтияровМДҲ Парламентлараро ассамблеяси кузатувчилари
МДҲ Парламентлараро ассамблеяси кузатувчилари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2023
Oбуна бўлиш
МДҲ мониторинг гуруҳи таркибига 54 нафар кузатувчи, жумладан сенаторлар, депутатлар ва экспертлар киради.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. МДҲ Парламентлараро ассамблеяси (МДҲ ПА) кузатувчилари Марказий сайлов комиссияси (МСК) раҳбарияти билан учрашув ўтказди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
МДҲ ПА халқаро кузатувчилар гуруҳи муддатидан илгари президентлик сайловларини кузатиш учун Ўзбекистонга келди.
© Sputnik/Рамиз БахтияровМДҲ Парламентлараро ассамблеяси кузатувчилари Ўзбекистон МСК раҳбарияти билан учрашди
Наблюдатели от Межпарламентской ассамблеи СНГ провели встречу с руководством ЦИК Узбекистана. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2023
МДҲ Парламентлараро ассамблеяси кузатувчилари Ўзбекистон МСК раҳбарияти билан учрашди
Гуруҳнинг мувофиқлаштирувчиси Қозоғистон парламенти Сенати раисининг ўринбосари Жакип Асанов ҳисобланади. Мониторинг гуруҳи таркибига 54 нафар кузатувчи, жумладан сенаторлар, депутатлар ва экспертлар киради. Улар орасида Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон парламентлари вакиллари бор.
Улар 9 июль куни Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларидаги сайлов участкаларига ташриф буюришади.

“Бугун ва эртага ўз номзодини кўрсатган барча сиёсий партиялар билан учрашамиз. Биз жуда холис кузатувга умид қиламиз”, — деди МДҲ ПА Кенгаши Бош котиби Дмитрий Кобицкий Ўзбекистон МСК раҳбари билан учрашувда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент сайлови 9 июль кунига белгиланган.
Ўзбекистон президенти сайловида республика бўйича жами 14 та сайлов округи ташкил этилиб, уларга 10784 та сайлов участкалари бириктирилган.
Ўзбекистон президенти сайловини кузатиш учун чет эл давлатлари ва нуфузли халқаро ташкилотлардан 785 нафар кузатувчилар ташриф буюради. Ундан ташқари сайловни ёритиш учун аккредитациядан ўтган маҳаллий ва хорижий журналистлар ва ОАВ вакиллари умумий сони 1 299 нафарни ташкил этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0