Қурбон ҳайити куни метро вақтлироқ иш бошлайди

Ҳайит куни метро поездлари доимий жадвал асосида соат 04:00 дан иш бошлайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Қурбон ҳайити куни метро вақтлироқ иш бошлайди, дея хабар берди Транспорт вазирлиги.
Тошкентда 28 июнь куни Қурбон Ҳайити байрами муносабати билан Тошкент метрополитени тонги соат 04:00 дан кеч соат 00:00 га қадар домий жадвал асосида ўз иш фаолиятини олиб боради.
Шунингдек, метро йўловчиларига байрам муносабати билан белгиланган бошқа дам олиш кунларида эса якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан 00:00 гача хизмат кўрсатилади.
Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум қилинди
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бу йил Қурбон ҳайити 28 июнь куни нишонланади. Ўзбекистонликлар байрам муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олишади.