ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Россия қўшинлари мустаҳкам мудофаани қуриб, Украина Қуролли кучларининг (УҚК) бир жойдан бошқа силжишини олдин билиб оляпти. Бу ҳақда Украина қуруқликдаги қўшинлари қўмондони Александир Сирский “Guardian” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
“Душман силжишимизнинг энг хавфли йўналишларини олдиндан билди ва билиб олишда давом этяпти ва уни бартараф этиш ғоят қийин бўлган мустаҳкам мудофаани қурмоқда”, - деди Сирский. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Украиналик генералнинг сўзларига кўра, Россия ҳарбийлари ташаббусни ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишмоқда, уларга етарлича баҳо бермаслик мумкин эмас.
Сирский фронтнинг олдинги чизиғида Украина армияси учун қийин вазият юзага келганини қўшимча қилган.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Украина армияси 4 июндан буён муваффақиятсиз ҳужум қилишга уринаётганини хабар қилган эди. Ҳужум вақтида украинлар катта йўқотишларга дуч келишмоқда. Россия президенти Владимир Путин стратегик захираларни жалб қилишга қарамай, Украина ҳарбийлари муваффақиятсиз қарши ҳужум қилишга уринаётганини қайд этган.