Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина қўмондони Россия армияси УҚК ҳаракатланишини олдиндан билаётганини тан олди

© AP Photo / Vadim GhirdaАлександр Сирский, архив сурат
Александр Сирский, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2023
Oбуна бўлиш
Украина қуруқликдаги қўшинлари қўмондонининг таъкидлашича, Россия =арбийлари бартараф этиш ғоят қийин бўлган мустаҳкам мудофаани қурмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Россия қўшинлари мустаҳкам мудофаани қуриб, Украина Қуролли кучларининг (УҚК) бир жойдан бошқа силжишини олдин билиб оляпти. Бу ҳақда Украина қуруқликдаги қўшинлари қўмондони Александир Сирский “Guardian” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
“Душман силжишимизнинг энг хавфли йўналишларини олдиндан билди ва билиб олишда давом этяпти ва уни бартараф этиш ғоят қийин бўлган мустаҳкам мудофаани қурмоқда”, - деди Сирский. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Украиналик генералнинг сўзларига кўра, Россия ҳарбийлари ташаббусни ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишмоқда, уларга етарлича баҳо бермаслик мумкин эмас.
Сирский фронтнинг олдинги чизиғида Украина армияси учун қийин вазият юзага келганини қўшимча қилган.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Украина армияси 4 июндан буён муваффақиятсиз ҳужум қилишга уринаётганини хабар қилган эди. Ҳужум вақтида украинлар катта йўқотишларга дуч келишмоқда. Россия президенти Владимир Путин стратегик захираларни жалб қилишга қарамай, Украина ҳарбийлари муваффақиятсиз қарши ҳужум қилишга уринаётганини қайд этган.
Аэродром базирования ВКС РФ в зоне проведения спецоперации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2023
Россия армияси Украина Қуролли кучлари учун даҳшатли сценарий тайёрламоқда — ОАВ
Янгиликлар лентаси
0