ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Новодонецкий аҳоли пункти яқинида Жанубий Донецк йўналишида олдинга силжишга уринган Украина бўлинмалари шахсий таркибининг ярмидан кўпини йўқотди, деб маълум қилди “Восток” қўшинлари гуруҳи матбуот маркази раҳбари подполковник Олег Чехов РИА Новости агентлигига.
"Жанубий Донецк йўналишида "Восток" қўшинлари гуруҳининг бўлинмалари артиллерия ва авиация кўмагида ҳужум операцияларини ўтказмоқчи бўлган душманга зарба берди", - деди зобит.
Моторли милтиқ бўлинмалари Новодонецк ҳудудида душманнинг иккита ҳужумини бартараф этди. Танк, зирҳли жанговар машиналар ва олдинга силжиб келаётган шахсий таркибнинг ярмидан кўпи йўқ қилинди, деди суҳбатдош.
Бундан ташқари, Ровнополь аҳоли пункти йўналишида душманнинг иккита ҳужуми қайтарилди. Миллатчиларнинг танки, зирҳли жанговар машиналари, транспорт воситалари ва аскарлар йўқ қилинди.
Запорожье йўналишида душманнинг Чаривна ҳудудида жанг билан разведка ўтказишга уриниши бартараф этилди. Гаубицанинг артиллерия зарбаси Украина ҚКнинг қўшинларини йўқ қилди.
"Новоданиловка жануби ва Малая Токмачка жанубидаги ҳудудларда душман тўлқинларда ҳужумни кучайтириш тактикасини қўллаган ҳолда оғир техника кўмагида баталон кучлари билан ҳужумга ўтди. Гуруҳнинг моторли милтиқ бўлинмалари, артиллерия ва авиация кўмагида танклар, пиёда жанговар машиналари, зирҳли жанговар машиналари ва миллатчиларнинг шахсий таркиби йўқ қилинган”, — деди матбуот маркази раҳбари.
Бундан ташқари, армия авиацияси Малая Токмачка ва Макаровка туманларида душманнинг ўндан ортиқ аскарлар тўпланган жойига зарба берди. Батареяга қарши жанг пайтида Степногорск яқинида гаубица йўқ қилинди.
Украинанинг Жанубий Донецк, Запорожье, Артёмовск йўналишларидаги ҳужуми 4 июнда бошланди, Украина ҚКнинг асосий ҳужуми фронтнинг Запорожье участкасида тўпланган эди.
Киев НАТО мутахассислари томонидан тайёрланган ва Ғарб техникаси билан қуролланган бригадаларни жангга ташлади.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Украина армияси 4 июндан буён муваффақиятсиз ҳужум қилишга уринаётганини хабар қилган эди. Ҳужум вақтида украинлар катта йўқотишларга дуч келишмоқда. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 6 июнь куни Россия қўшинлари уч кун ичида УҚКнинг барча ҳужум қилишга бўлган уринишларининг олдини олганини маълум қилди. Украина томони 3 715 нафаргача ҳарбийсини йўқотган. Россия президенти Владимир Путин ҳам Украина армияси бирор бир йўналишда муваффақиятга эриша олмаганини қайд этди.
“Bloomberg” агентлигининг ёзишича, Ғарб УҚК катта йўқотишларга дуч келганини тан олмоқда. “The Washington Post” газетаси эса Украинанинг муваффақиятсиз қарши ҳужуми Киевнинг Ғарб мамлакатлари билан муносабатларига салбий таъсир қилиши мумкин.