Ўзбекистонда Қурбон ҳайити санаси маълум қилинди

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити қачон нишонланиши маълум бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Қурбон ҳайити 2023 йил 28 июнь куни нишонланади, деб хабар қилди Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Ўзбекистон асосий янгиликлари Telegram-каналимизда — Обуна бўлинг ва тезкор хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ойни кузатиш бўйича Ишчи гуруҳининг илмий изланишлари, тажрибали астрономия марказлари ва нуфузли фатво ҳайъатларидан олган маълумотларига кўра, ҳижрий 1444 йил Зулҳижжа ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) милодий 2023 йил 18 июнь куни қуёш ботгандан сўнг содир бўлган (туғилган).
"Маълумки, ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши Ислом дини таълимотлари ва мазкур маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2023 йил 28 июнь кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди", - дейилган хабарда.
Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси бугун — 19-июн куни Зулҳижжа ойининг 1-куни кириб келгани ҳақида маълум қилганди.
Зулҳижжа ойи (“Ҳаж эгаси” деган маънони англатади) – Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой.
Мавзуга доир:
Қурбон ҳайити тарихи ва аҳамияти
Қурбонлик одоблари ва шартлари: қандай жонлиқ сўйилади, қурбонликнинг сўнгги вақти
Қурбон ҳайити арафасида қўй нархи ошадими – мутахассис фикри