Самарқандда 4-қаватдан тушиб кетган қизчани қутқариб қолган йигитлар тақдирланди

Уларга ноутбук совға қилинди ва хорижий тилларни ўрганишдаги харажатлари қоплаб берилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Самарқандда 4-қаватдан тушиб кетган қизчани қутқариб қолган йигитлар тақдирланди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев маълум қилди.
“Қаҳрамонлик кўрсатган укаларимизга жамоамиз номидан 4 та ноутбук ва ўқишга киришда қўшимча дарслар ҳамда хорижий тилларни ўрганишдаги харажатларини қоплаб берадиган бўлдик”, - дея ёзди у ўзининг Telegram-каналида.
Аввалроқ Самарқандда 4-қаватдан тушиб кетган ёш қизалоқни 4 нафар мактаб битирувчилари қутқариб қолгани хабар қилинган эди.