https://sputniknews.uz/20230607/samarqand-oquvchi-4-qavat-qizcha-35776887.html
Самарқандда мактаб битирувчилари 4-қаватдан тушиб кетган қизчани қутқариб қолишди
Самарқандда мактаб битирувчилари 4-қаватдан тушиб кетган қизчани қутқариб қолишди
Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд шаҳрида тўрт нафар йигит 4-қаватдан тушиб кетган қизалоқни ҳаётини сақлаб қолди.
2023-06-07T12:42+0500
2023-06-07T12:42+0500
2023-06-07T12:49+0500
жамият
ўзбекистон
самарқанд
ўқувчилар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/07/35779812_0:51:1280:771_1920x0_80_0_0_2f98675c63c98603fb1dcd7cfb90976d.jpg
ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik. Самарқандда тўрт йигит кўп қаватли уйнинг деразасидан тушиб кетган қизчанинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу хақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.Хабарда келтирилишича, Самарқанддаги мактаблардан бирининг 11-синфини битираётган Шоҳрух Бобораҳимов, Мурод Саидалимов, Озод Ўткиров ва Жасур Эшназаров сайр қилиб юришганда кўп қаватли уйнинг 4-қаватида боши панжара орасига тиқилиб, танаси ҳавода осилиб турган кичкина қизчани кўриб қолишган.Ўқувчилардан бири дарҳол қизалоқнинг ота-онасига хабар бериш учун тепа қаватга югуради, қолган учовлон қизалоқ осилиб қолган балкон остида қўлларини чўзиб, тирик қутқарув панжарасини ясашади.Болалардан бири зинапоядан чиқаётган пайтда қизалоқ пастга қулаб тушган. Йигитлар эса уни зудлик билан тутиб олишган.Кейинроқ аниқланишича, онаси уй ишлари билан овора бўлиб юрган пайтда қизалоқ эшик қулфи бузилиб қолган балконга чиқиб қолган экан. У пешонасидан енгил жароҳат олган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/07/35779812_92:0:1188:822_1920x0_80_0_0_51a192751150f89fd2c808b63f6482cf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самарқанд мактаб ўқувчилари 4-қават қизалоқ
самарқанд мактаб ўқувчилари 4-қават қизалоқ
Самарқандда мактаб битирувчилари 4-қаватдан тушиб кетган қизчани қутқариб қолишди
12:42 07.06.2023 (янгиланди: 12:49 07.06.2023) Онаси уй ишлари билан овора бўлиб юрган пайтда қизалоқ эшик қулфи бузилиб қолган балконга чиқиб қолган.
ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik. Самарқандда тўрт йигит кўп қаватли уйнинг деразасидан тушиб кетган қизчанинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу хақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати
хабар берди. Хабарда келтирилишича, Самарқанддаги мактаблардан бирининг 11-синфини битираётган Шоҳрух Бобораҳимов, Мурод Саидалимов, Озод Ўткиров ва Жасур Эшназаров сайр қилиб юришганда кўп қаватли уйнинг 4-қаватида боши панжара орасига тиқилиб, танаси ҳавода осилиб турган кичкина қизчани кўриб қолишган.
Ўқувчилардан бири дарҳол қизалоқнинг ота-онасига хабар бериш учун тепа қаватга югуради, қолган учовлон қизалоқ осилиб қолган балкон остида қўлларини чўзиб, тирик қутқарув панжарасини ясашади.
Болалардан бири зинапоядан чиқаётган пайтда қизалоқ пастга қулаб тушган. Йигитлар эса уни зудлик билан тутиб олишган.
Кейинроқ аниқланишича, онаси уй ишлари билан овора бўлиб юрган пайтда қизалоқ эшик қулфи бузилиб қолган балконга чиқиб қолган экан. У пешонасидан енгил жароҳат олган.