Самарқандда 4-қаватдан тушиб кетган қизчани қутқариб қолган йигитлар тақдирланди

© Foto : Агентство по делам молодёжи/Алишер СадуллаевСамарқандда 4-қаватдан тушиб кетган қизчани қутқариб қолган йигитлар тақдирланди
Самарқандда 4-қаватдан тушиб кетган қизчани қутқариб қолган йигитлар тақдирланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2023
Oбуна бўлиш
Уларга ноутбук совға қилинди ва хорижий тилларни ўрганишдаги харажатлари қоплаб берилади.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Самарқандда 4-қаватдан тушиб кетган қизчани қутқариб қолган йигитлар тақдирланди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев маълум қилди.
“Қаҳрамонлик кўрсатган укаларимизга жамоамиз номидан 4 та ноутбук ва ўқишга киришда қўшимча дарслар ҳамда хорижий тилларни ўрганишдаги харажатларини қоплаб берадиган бўлдик”, - дея ёзди у ўзининг Telegram-каналида.
Аввалроқ Самарқандда 4-қаватдан тушиб кетган ёш қизалоқни 4 нафар мактаб битирувчилари қутқариб қолгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0