Ўзбекистонда илк йирик қувватли шамол турбинаси ўрнатилди

Томди туманида 4,7МВтли турбинаси ўрнатилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Навоий вилоятининг Томди туманида 500 МВт қувватли шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида биринчи 4,7МВтли турбинаси ўрнатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Унинг баландлиги 97 метр, шамол парракларининг ҳар бири эса 77 метрни ташкил қилади.
БААнинг “Masdar” компанияси амалга ошираётган бу йирик лойиҳа доирасида жами 111 та шамол турбинаси ўрнатилади.
Мазкур электр станциянинг илк қувватлари жорий йил якунида ишга туширилади ва у Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси бўлиб ҳисобланади.
Станция тўлиқ ишга туширилгач, йилига 1 млрд 800 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 540 млн кубометр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 720 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.