https://sputniknews.uz/20230602/yirik-quvvatli-shamol-turbinasi-35631438.html
Ўзбекистонда илк йирик қувватли шамол турбинаси ўрнатилди
Ўзбекистонда илк йирик қувватли шамол турбинаси ўрнатилди
Sputnik Ўзбекистон
Навоий вилоятидаги электр станциянинг илк қувватлари жорий йил якунида ишга туширилади ва у Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси бўлиб ҳисобланади.
2023-06-02T18:41+0500
2023-06-02T18:41+0500
2023-06-02T18:41+0500
жамият
навоий шаҳри
шамол электр станцияси
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/02/35631507_27:345:825:794_1920x0_80_0_0_ef42060fb855f7bcf642c8240a30a70a.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Навоий вилоятининг Томди туманида 500 МВт қувватли шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида биринчи 4,7МВтли турбинаси ўрнатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.Унинг баландлиги 97 метр, шамол парракларининг ҳар бири эса 77 метрни ташкил қилади.БААнинг “Masdar” компанияси амалга ошираётган бу йирик лойиҳа доирасида жами 111 та шамол турбинаси ўрнатилади.Мазкур электр станциянинг илк қувватлари жорий йил якунида ишга туширилади ва у Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси бўлиб ҳисобланади.Станция тўлиқ ишга туширилгач, йилига 1 млрд 800 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 540 млн кубометр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 720 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.
навоий шаҳри
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/02/35631507_0:182:871:835_1920x0_80_0_0_ad1359d55631bf63b9b864a7f3f1a018.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
йирик шамол электр станцияси шамол турбинаси ўзбекистон навоий
йирик шамол электр станцияси шамол турбинаси ўзбекистон навоий
Ўзбекистонда илк йирик қувватли шамол турбинаси ўрнатилди
Томди туманида 4,7МВтли турбинаси ўрнатилди.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Навоий вилоятининг Томди туманида 500 МВт қувватли шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида биринчи 4,7МВтли турбинаси ўрнатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги
хабар берди. Унинг баландлиги 97 метр, шамол парракларининг ҳар бири эса 77 метрни ташкил қилади.
БААнинг “Masdar” компанияси амалга ошираётган бу йирик лойиҳа доирасида жами 111 та шамол турбинаси ўрнатилади.
Мазкур электр станциянинг илк қувватлари жорий йил якунида ишга туширилади ва у Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси бўлиб ҳисобланади.
Станция тўлиқ ишга туширилгач, йилига 1 млрд 800 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 540 млн кубометр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 720 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.