ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистон-Сингапур саммити якунида “Кўксарой” қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Ҳалима Яқуб Фахрий меҳмонлар хиёбонида арча экди.
“Бу давлатлараро муносабатларда янги давр бошлангани, Ўзбекистон ва Сингапур халқлари дўстлиги мустаҳкамланиб бораётганининг рамзи бўлди”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Сингапур президенти Ҳалима Яқуб ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида 7 та ҳужжат имзоланди.