Мирзиёев ва Сингапур президенти ҳузурида ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди – фото
16:59 24.05.2023 (янгиланди: 17:18 24.05.2023)
© Пресс-служба президента УзбекистанаЦеремония принятия двусторонних документов между Узбекистаном и Сингапуром.
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида 7 та ҳужжат имзоланди.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Сингапур президенти Ҳалима Яқуб ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЦеремония принятия двусторонних документов между Узбекистаном и Сингапуром.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЦеремония принятия двусторонних документов между Узбекистаном и Сингапуром.
Хусусан, ташриф давомида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасида 2023-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Сингапур Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Сингапур Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ва Сингапур Республикаси Савдо ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Сингапур туризм бошқармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ва Сингапур туризм агентликлари миллий ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Сингапур ҳамкорлик агентлиги ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, “яшил” иқтисодиёт соҳасидаги қўшма фаолият тўғрисида ҳамкорлик битими;
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ва Сингапур Республикаси Бизнес федерацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЦеремония принятия двусторонних документов между Узбекистаном и Сингапуром.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЦеремония принятия двусторонних документов между Узбекистаном и Сингапуром.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЦеремония принятия двусторонних документов между Узбекистаном и Сингапуром.
Ҳалима Яқуб Ўзбекистон етакчисининг таклифига биноан давлат ташрифи билан мамлакатда бўлиб турибди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЦеремония принятия двусторонних документов между Узбекистаном и Сингапуром.