Белгородга ҳужум қилган Украина террорчилари яксон қилинди — видео

Мудофаа вазирлиги Россиянинг Белгород вилояти ҳудудига бостириб кирган ва тинч аҳолини ўққа тутган Украина террорчиларининг яксон қилинган техникасини кўрсатди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Артёмовскда мағлубиятга учраган Киев режими тинч аҳолига қарши террорчилик ҳаракатларини амалга оширишга ўтди.
Украина миллатчиларидан иборат диверсион гуруҳлар 22 май куни "Козинка" халқаро назорат-ўтказиш пункти, шунингдек, Белгород вилоятининг Граиворонский туманидаги бошқа бир қатор фуқаролик объектлари артиллериядан ўққа тутилгандан сўнг Россия ҳудудига бостириб кирди.

Тезкор аксилтеррор операция давомида ҳаво ҳужумлари, артиллерия ўқлари ва Ғарбий ҳарбий округ Давлат чегараси қўриқлаш бўлинмаларининг фаол ҳаракатлари натижасида миллатчи бўлинмалар блокланди ва тор-мор этилди. Уларнинг омон қолгани Украина ҳудудига қайтди ва у ерда бутунлай йўқ қилинмагунча ўққа тутилди.

Украина террорчиларига қарши Белгород вилояти ва қўшни Украина ҳудудида ўтказилган операция давомида жами 70 дан ортиқ украиналик террорчи, тўртта зирҳли жанговар машина ва бешта пикап йўқ қилинди.