ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. "Миллий тикланиш" партияси ЎзЛиДеП билан биргаликда Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
2023 йил 13 май куни “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди.
Пленум қатнашчилари миллий юксалишни амалда таъминлаётган, миллат ва Ватанга садоқати, халқпарварлигини исбот қилган Шавкат Мирзиёев номзодини Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан биргаликда қўллаб-қувватлаш лозим, деган хулосага келишди.
"Пленумда муддатидан илгари президентлик сайловларида Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини илгари суриш бўйича тегишли қарор қабул қилинди", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Экопартия ўз етакчиси Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партияси Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партияси Робахон Маҳмудовани, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) Шавкат Мирзиёевни номзод сифатида кўрсатишини маълум қилган.
Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.