ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Россия ҳарбийлари Украинанинг Соледар йўналишидаги барча ҳужумларини қайтарди, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги. РИА Новости хабарига асосан.
"Украина Қуролли кучлари жами 26 та ҳужум уюштирди, уларда мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар, 40 тагача танклар, шунингдек, бошқа ҳарбий ва махсус техникалар иштирок этди. Украина Қуролли кучлари бўлинмаларининг барча ҳужумлари қайтарилди”, — дейилади вазирлик хабарида.
Бир кун аввал Украина Қуролли кучлари 95 километрдан ортиқ бўлган бутун фронт чизиғи бўйлаб ҳужум операцияларини ўтказган эди. Россия Қуролли кучлари Украина ҳарбийларининг мудофаадаги ютуқларига йўл қўймади.