Ўзбекистон президенти сайлови — 2023

Сиёсий партиялар президентликка номзод кўрсатадиган сана маълум қилинди

МСК: Сиёсий партиялар 17 май 1 июнь оралиғидаги даврда президентликка номзод кўрсатишади. Уларни рўйхатга олиш 6 июнь куни якунланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Сиёсий партиялар 17 май 1 июнь оралиғидаги даврда президентликка номзод кўрсатишлари керак. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров маълум қилди.
Қайд этилишича, сиёсий партиялар 15 майгача сайловда иштирок этиш учун МСКга ҳужжатлар тақдим этиши керак.
Сиёсий партиялар томонидан президентликка номзодни рўйхатга олиш ҳақидаги ҳужжатларни МСКга тақдим этиш 2 июнда якунланади.

"Сиёсий партиялар 17 май 1 июнь оралиғидаги даврда президентликка номзод кўрсатишади. Уларни рўйхатга олиш 6 июнь куни якунланади", - дейди Қўчқоров.

Қайд этилишича, округ сайлов комиссиялари 21 майгача, сиёсий партиялар эса 8 июнгача молиялаштирилади.
Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистонда 5 та сиёсий партия, хусусан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик партияси, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП), Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон экологик партияси бор.
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови ўтказилади - Мирзиёев