Ўзбекистон Тожикистонга пиллачиликни ривожлантиришга ёрдам беради

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ишчи гуруҳи Тожикистонда бўлиб, у ерда амалга оширилаётган қиймати ўн миллион долларлик инвестиция лойиҳаси билан танишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Тожикистонда Ўзбекистон тажрибаси асосида пиллачилик ривожланади. Бу ҳақда "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси маълум қилди.
"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ишчи гуруҳи Тожикистонда бўлиб, у ерда амалга оширилаётган қиймати ўн миллион долларлик инвестиция лойиҳаси билан танишди.
Таджикистан
Ишчи гуруҳнинг Тожикистонга ташрифи чоғида ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш, интенсив тутзорларни барпо этиш, ипак қурти уруғчилигини ривожлантириш, тут озуқа базасини кўпайтириш, шунингдек, келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.
Таджикистан
Наманганда пилла мавсуми бошланди — фото
Маълумот учун, 2022 йилнинг июн ойида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга расмий ташриф буюрган эди.
Ташриф доирасида ҳар икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинган.
Шунингдек, Тожикистонда Ўзбекистон тажрибаси асосида пиллачилик тармоғини ҳам кенг ривожлантириш масаласи кўрилган.