https://sputniknews.uz/20230506/tojikiston-ozbekiston-pillachilik-34688919.html
Ўзбекистон Тожикистонга пиллачиликни ривожлантиришга ёрдам беради
Ўзбекистон Тожикистонга пиллачиликни ривожлантиришга ёрдам беради
Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ишчи гуруҳи Тожикистонда бўлиб, у ерда амалга оширилаётган қиймати ўн миллион долларлик инвестиция лойиҳаси билан танишди.
2023-05-06T12:23+0500
2023-05-06T12:23+0500
2023-05-06T12:23+0500
жамият
тожикистон
ўзбекистон
пиллачилик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/06/34688140_0:370:960:910_1920x0_80_0_0_46d4955a85e67e53fbe241c61ebf94c1.jpg
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Тожикистонда Ўзбекистон тажрибаси асосида пиллачилик ривожланади. Бу ҳақда "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси маълум қилди."Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ишчи гуруҳи Тожикистонда бўлиб, у ерда амалга оширилаётган қиймати ўн миллион долларлик инвестиция лойиҳаси билан танишди.Ишчи гуруҳнинг Тожикистонга ташрифи чоғида ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш, интенсив тутзорларни барпо этиш, ипак қурти уруғчилигини ривожлантириш, тут озуқа базасини кўпайтириш, шунингдек, келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.Наманганда пилла мавсуми бошланди — фотоМаълумот учун, 2022 йилнинг июн ойида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга расмий ташриф буюрган эди.Ташриф доирасида ҳар икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинган.Шунингдек, Тожикистонда Ўзбекистон тажрибаси асосида пиллачилик тармоғини ҳам кенг ривожлантириш масаласи кўрилган.
тожикистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/06/34688140_0:280:960:1000_1920x0_80_0_0_1556dd20cf5d0679981caeef2c175021.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон тожикистон пиллачилик
ўзбекистон тожикистон пиллачилик
Ўзбекистон Тожикистонга пиллачиликни ривожлантиришга ёрдам беради
"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ишчи гуруҳи Тожикистонда бўлиб, у ерда амалга оширилаётган қиймати ўн миллион долларлик инвестиция лойиҳаси билан танишди.
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Тожикистонда Ўзбекистон тажрибаси асосида пиллачилик ривожланади. Бу ҳақда
"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси маълум қилди.
"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ишчи гуруҳи Тожикистонда бўлиб, у ерда амалга оширилаётган қиймати ўн миллион долларлик инвестиция лойиҳаси билан танишди.
Ишчи гуруҳнинг Тожикистонга ташрифи чоғида ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш, интенсив тутзорларни барпо этиш, ипак қурти уруғчилигини ривожлантириш, тут озуқа базасини кўпайтириш, шунингдек, келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.
Маълумот учун, 2022 йилнинг июн ойида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга расмий ташриф буюрган эди.
Ташриф доирасида ҳар икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинган.
Шунингдек, Тожикистонда Ўзбекистон тажрибаси асосида пиллачилик тармоғини ҳам кенг ривожлантириш масаласи кўрилган.