ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Ўзбекистонда умумий ўрта таълим муддати ўзгармади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, ижтимоий тармоқларда умумий ўрта таълим мактаблари 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб 11 йиллик таълимдан 12 йилликка узайтирилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди.
Вазирлик бундай хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилди.
“Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги қонунига мувофиқ умумий ўрта таълим 11 йилни ташкил қилади”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, умумий ўрта таълимнинг муддати 11 йил бўлиб, узлуксиз таълим тизимининг мажбурий мустақил тури ҳисобланади.