Мактаб битирувчилари учун намунавий имтиҳон материаллари эълон қилинди

© Давлат тест маркази Тест синовлари
Тест синовлари  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2023
Oбуна бўлиш
Имтиҳон материалларига умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун креатив ва мантиқий фикрлашга йўналтирилган топшириқлар киритилган.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Мактабларнинг 9-11 синф ўқувчилари учун 7 тилдаги намунавий имтиҳон материаллари эълон қилинди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Республика таълим маркази 2022-2023 ўқув йилларда ўқувчиларни барча фанлардан давлат якуний аттестациясидан ўтказиш учун имтиҳон билетлари, методик тавсиялар ва ўқув материалларини ишлаб чиқди.
Имтиҳон материалларини ишлаб чиқишда умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун креатив ва мантиқий фикрлашга йўналтирилган топшириқлар киритилган.

“Имтиҳонлар белгиланган муддатда шаффоф, адолатли ва холис ўтказилиши учун барча зарурий чоралар кўрилади”, - дейилади хабарда.

Имтиҳон материаллари билан Республика таълим марказининг методик хизматининг расмий Telegram-канали орқали танишиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, май ва июн ойларида мактаб ўқувчиларининг якуний назорат имтиҳонлари бўлиб ўтади. Жумладан, 9- ва 11-синфлар учун якуний (битирув) назорат имтиҳонлари жорий йилнинг 26 майидан 15 июнига қадар ташкил этилади.
Янгиликлар лентаси
0