https://sputniknews.uz/20230311/maktab-yakuniy-imtihonlar-32805684.html
Мактаб ўқувчиларининг якуний имтиҳонлари куни маълум бўлди
Мактаб ўқувчиларининг якуний имтиҳонлари куни маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Таълим муассасаларида ўқув машғулотлари 25 майга қадар давом этади. Май ва июнь ойларида мактаб ўқувчиларининг якуний назорат имтиҳонлари бўлиб ўтади.
2023-03-11T15:27+0500
2023-03-11T15:27+0500
2023-03-11T15:27+0500
жамият
ўзбекистон
мактаб
имтиҳон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/04/28772615_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_302c22dcfd45f9383cb148a18af7bbd5.jpg
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Бу йил мактаб ўқувчиларининг якуний имтиҳонларида креатив ва мантиқий фикрлашга йўналтирилган топшириқлардан фойдаланилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.Таълим муассасаларида ўқув машғулотлари 25 майга қадар давом этади. Май ва июнь ойларида мактаб ўқувчиларининг якуний назорат имтиҳонлари бўлиб ўтади.9-синф ўқувчилари учун Жисмоний тарбия фанидан имтиҳонлар жорий йилнинг 1-6 май кунлари ўтказилади. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатлари ҳамда сколиоз билан касалланган болалар учун санаторий туридаги мактаб-интернатлари бундан мустасно.Шунингдек, 9- ва 11-синфлар учун якуний (битирув) назорат имтиҳонлари 26 майдан 15 июнга қадар ташкил этилади.Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификат ҳамда чет тили фанлари бўйича камида В1 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган ўқувчилар имтиҳонларда муайян фандан озод этилади.Имконияти чекланган мактаб-интернатларида таҳсил оладиган алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган ўқувчиларга ушбу умумтаълим муассасаларига қўйилган талаблар асосида ўтказилади.Умумий ўрта таълим мактабларида таълим бериладиган барча тилларда имтиҳонлар ўтказиладиган фанлар бўйича битирувчи синф ўқувчилари учун намунавий имтиҳон материалларини ҳамда баҳолаш мезонларини тайёрлашни Республика таълим маркази амалга оширади.Имтиҳон материалларини ишлаб чиқишда умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун креатив ва мантиқий фикрлашга йўналтирилган топшириқлар киритилиши инобатга олинади ҳамда топшириқ намуналари 1 апрелга қадар вазирликнинг расмий саҳифаларида эълон қилинади.Қуйидаги ҳавола орқали босқичли ва якуний назорат имтиҳонлари ўтказиладиган фанларнинг рўйхати ҳамда тартиби билан танишиш мумкин.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/04/28772615_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_7eafe2f4b2da64d1cf43d60721d936ee.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон мактаб имтиҳон
ўзбекистон мактаб имтиҳон
Мактаб ўқувчиларининг якуний имтиҳонлари куни маълум бўлди
Таълим муассасаларида ўқув машғулотлари 25 майга қадар давом этади. Май ва июнь ойларида мактаб ўқувчиларининг якуний назорат имтиҳонлари бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Бу йил мактаб ўқувчиларининг якуний имтиҳонларида креатив ва мантиқий фикрлашга йўналтирилган топшириқлардан фойдаланилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
хабар берди. Таълим муассасаларида ўқув машғулотлари 25 майга қадар давом этади. Май ва июнь ойларида мактаб ўқувчиларининг якуний назорат имтиҳонлари бўлиб ўтади.
9-синф ўқувчилари учун Жисмоний тарбия фанидан имтиҳонлар жорий йилнинг 1-6 май кунлари ўтказилади. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатлари ҳамда сколиоз билан касалланган болалар учун санаторий туридаги мактаб-интернатлари бундан мустасно.
Шунингдек, 9- ва 11-синфлар учун якуний (битирув) назорат имтиҳонлари 26 майдан 15 июнга қадар ташкил этилади.
Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификат ҳамда чет тили фанлари бўйича камида В1 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган ўқувчилар имтиҳонларда муайян фандан озод этилади.
Имконияти чекланган мактаб-интернатларида таҳсил оладиган алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган ўқувчиларга ушбу умумтаълим муассасаларига қўйилган талаблар асосида ўтказилади.
Умумий ўрта таълим мактабларида таълим бериладиган барча тилларда имтиҳонлар ўтказиладиган фанлар бўйича битирувчи синф ўқувчилари учун намунавий имтиҳон материалларини ҳамда баҳолаш мезонларини тайёрлашни Республика таълим маркази амалга оширади.
Имтиҳон материалларини ишлаб чиқишда умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун креатив ва мантиқий фикрлашга йўналтирилган топшириқлар киритилиши инобатга олинади ҳамда топшириқ намуналари 1 апрелга қадар вазирликнинг расмий саҳифаларида эълон қилинади.
Қуйидаги ҳавола орқали босқичли ва якуний назорат имтиҳонлари ўтказиладиган фанларнинг рўйхати ҳамда тартиби билан
танишиш мумкин.