Мактаб битирувчиларига учтагача академик лицейни танлаш имконияти берилади

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишСтуденты на лекции
Студенты на лекции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2023
Oбуна бўлиш
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги абитуриентларга рўйхатдан ўтишда учтагача академик лицейнинг таълим тили бир хил бўлган биттадан мос йўналишини танлаш имкониятини беришни таклиф қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Абитуриентларга рўйхатдан ўтишда учтагача академик лицейнинг таълим тили бир хил бўлган биттадан мос йўналишини танлаш имкониятини бериш режалаштирилмоқда. Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳукуматнинг тегишли қарорида кўзда тутилган.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ишлаб чиққан қонун лойиҳасига кўра:
абитуриентларга рўйхатдан ўтишда учтагача академик лицейнинг таълим тили бир хил бўлган биттадан мос йўналишини танлаш имконияти берилади;
абитуриент ўзи танлаган ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маркази ёки Тошкент шаҳрида) ташкил этиладиган кириш тест синовларида иштирок этади.
Бундан ташқари, академик лицейларга ўқишга қабул қилишда халқаро ва республика фан олимпиадалари ғолиблари, хорижий тил сертификати мавжуд абитуриентларга имтиёзлар берилади.
Шунингдек, қарор билан тасдиқланиши назарда тутилган низомга кўра:
- академик лицейларга умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш тартиби;
- академик лицейларда маслаҳат кенгашлари фаолиятини ташкил этиш, ҳужжатларни қабул қилиш, имтиҳонларни ўтказиш, расмийлаштириш ва натижаларни эълон қилиш тартиби;
- фан олимпиадалари, танлов ғолиблари ва умумтаълим фанларини ўзлаштириш сертификатига эга бўлганлар учун имтиёзларни қўллаш;
- академик лицей ўқувчиларининг ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлатиш тартиби белгиланади.
Бу қонун лойиҳаси муҳокамаси 2 майгача давом этади.
Янгиликлар лентаси
0