Осиёдаги энг бадавлат банкир долларни энг йирик молиявий террорчи деб атади

Ҳиндистоннинг “Kotak Mahindra Bank” банки бош директори Америка валютасини дунёдаги энг йирик молиявий террорчи деб ҳисоблашини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. АҚШ доллари “дунёдаги энг йирик молиявий террорчидир”. Бу ҳақда Осиёнинг энг бой банкири, Ҳиндистоннинг “Kotak Mahindra Bank” банки бош директори Удай Котак маълум қилди.
"Мен самимий ҳисоблайманки, дунёдаги энг йирик молиявий террорчи АҚШ доллари бўлади. Бизнинг ҳамма пулларимиз “nostro” ҳисобларида, ва АҚШда бирор киши сиз уларни эрта эрталабдан уларни ечиб ололмайсиз деб айтиши мумкин. Ва сиз тутилиб қолдингиз”, - деди Котак Деҳлида “ET Awards” мукофоти топшилиши маросимида нутқ сўзлаётиб. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Банкирнинг сўзларига кўра, ҳозир дунё янги захира валютасини танламоқда. Котак Буюк Британия, Европа, Япония ва ҳатто Хитой ҳозирча ўз валюталарини бу ролга даъвогарлик қилиш учун илгари сура олмаслигини таъкидлади. У жиддий тайёргарликлардан сўнг Ҳиндистон рупийси халқаро захира валютаси бўлиши мумкинлигини истисно қилмади.

Мавзуга оид:

Доллардан воз кечишни орқага қайтариб бўлмайди — Лавров
АҚШ “доллар қулаши” оқибатларидан огоҳлантирилди
АҚШ Россия туфайли доллар устуворлигидан маҳрум бўлмоқда - ОАВ