Флаги стран участников заседание министров иностранных дел содружества независимых государств в Самарканде 14 апреля 2023года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Самарқанд — 2023
2023 йил 14 апрель куни Самарқанд шаҳрида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унинг арафасида, 13 апрель куни Марказий Осиё давлатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари Афғонистон масаласини муҳокама қилишади.

Доллардан воз кечишни орқага қайтариб бўлмайди — Лавров

© Sputnik/Зафар ХалиловПресс-конференция Сергея Лаврова по итогам СМИД.
Пресс-конференция Сергея Лаврова по итогам СМИД. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2023
Oбуна бўлиш
Жаҳон савдосида доллардан воз кечиш тенденцияси аллақачон бошланган ва уни орқага қайтариб бўлмайди - Лавров.
САМАРҚАНД, 14 апр - Sputnik. Жаҳон савдосида ўзаро савдода миллий валюталарга ўтиш ва доллардан воз кечиш тенденцияси қайтариб бўлмайди, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жума куни Самарқандда бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Sputnik мухбири хабарига асосан.

“Доллардан қочиш бошланмоқда, у ҳозирча унчалик тез эмас, лекин у албатта тезлашади. Ушбу тенденция ортга қайтмайди. Америкаликлар ўзлари узоқ вақт давомида долларнинг устувор ролидан фойдаланиб, халқаро молия ва жаҳон иқтисодини бошқариб ўтирган шохга болта уришди", - деди Лавров.

Маълумот учун, бугун Самарқандда Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ҳамда МДҲ раҳбарияти делегациялари иштирокида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлис кун тартибидан МДҲ форматида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш, ташқи сиёсатни ўзаро мувофиқлаштириш, Ҳамдўстлик давлатлари ва унинг чегаралари бўйлаб хавфсизликни таъминлаш масалалари ўрин олди. Йиғилиш якунлари бўйича тегишли қарор, дастур ва шартномалар имзоланди.
Доллардан воз кечиш

2022 йилнинг февраль ойида Россия махсус операция бошлаганидан сўнг АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Россиянинг доллар ва Еврода сақланаётган $ 300 млрд. активларини ноқонуний музлатиб қўйишган эди. Ундан ташқари АҚШ ва ЕИ давлатлари Россия банкларига нисбатан валюта операциялари ўтказиш, халқаро тўлов тизимларидан фойдаланиш бўйчиа мисли кўрилмаган санкциялар киритишди.

Шундан сўнг Россия ўз нефти ва газини нодўст мамлакатларга фақат рублда сотишини эълон қилди. Дунёнинг бошқа давлатлари эса уларнинг ҳам валюта захиралари сиёсий сабаблар туфайли хавф остида қолиши мумкинлигини англаб етишди. Россиянинг йирик ҳамкорлари ҳисобланган Ҳиндистон, Хитой, МДҲ ва БРИКС давлатлари ўзаро савдо-сотиқда миллий валюталардан фойдаланишга ўтиш бошланди. Кейинчалик ушбу тенденцияга қатор Африка давлатлари ҳам қўшилди. Энг йирик нефт сотувчиси бўлган Саудия Арабистони эса ўз нефтини нафақат долларга, балки қисман бошқа валюталарга сотишни ҳам бошлади.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0