https://sputniknews.uz/20230314/aqsh-rossiya-tufayli-dollar-ustuvorligidan-mahrum-bolmoqda---oav-32891614.html
АҚШ Россия туфайли доллар устуворлигидан маҳрум бўлмоқда - ОАВ
АҚШ Россия туфайли доллар устуворлигидан маҳрум бўлмоқда - ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Энди хорижий товарларни арзон сотиб ола олмаймиз - АҚШ Россия туфайли доллар устуворлигидан қандай маҳрум бўлаётгани ҳақида. 14.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-14T16:33+0500
2023-03-14T16:33+0500
2023-04-05T18:44+0500
дунёда
ақш
доллар
ақш доллари
доллардан воз кечиш
санкциялар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0e/26179746_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_9abb9db94301172967359dff872799f8.jpg
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Россияга қарши санкциялар кўплаб мамлакатларнинг доллардан воз кечишига олиб келади, бунинг натижасида Вашингтон халқаро майдонда ўз кучини намойиш этиш имкониятини йўқотади, деб ёзади "New York Post" шарҳловчиси Жей Нюман. РИА Новости хабарига асосан. Кузатувчи таъкидлаганидек, дунёдаги юздан ортиқ давлат Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларини қўллаб-қувватламади. Бунинг натижасида товарларни сотиш учун бошқа валюталардан фойдаланаш эҳтиёжи ва иқтисодий коалициялар пайдо бўлади. Миллий валюталардан фойдаланадиган мамлакатлар ўртасидаги савдо алоқалари долларга бўлган талабнинг пасайишига ва натижада унинг қийматининг тушиб кетишига олиб келади. Натижада, Нюманнинг таъкидлашича, нархлар аста-секин ўсиб боради.Долларнинг қулаши туфайли, дея хулоса қилди журналист, Қўшма Штатлар халқаро майдонда ўз мавқеини йўқотади, шунингдек, “қарзга ботиб қолиш" хавфи остида қолади. Бунга йўл қўймаслик учун Вашингтон стратегик рақиблар сонини қисқартириши ва "ўз иқтисодиётини тартибга келтириши" керак.Ғарб давлатлари Москвага қарши санкциялар жорий этилиши ва Россия ёқилғисидан воз кечиш сиёсати туфайли энергия нархининг ошиши ва инфляциянинг ўсишига дуч келмоқда. Ёқилғи, биринчи навбатда, газ нархининг ошиши фонида Европада саноат рақобатдош устунликларини сезиларли даражада йўқотди, бу эса иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига ҳам таъсир қилди. Шунингдек, Қўшма Штатлар ва Европа давлатлари ўн йилликлар давомида рекорд даражадаги инфляцияга дуч келишмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0e/26179746_486:0:2797:1733_1920x0_80_0_0_5c2e876efd5cb6303b501ee0b20affdf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ақш, доллар, ақш доллари, доллардан воз кечиш, санкциялар, россия
дунёда, ақш, доллар, ақш доллари, доллардан воз кечиш, санкциялар, россия
АҚШ Россия туфайли доллар устуворлигидан маҳрум бўлмоқда - ОАВ
16:33 14.03.2023 (янгиланди: 18:44 05.04.2023) Энди хорижий товарларни арзон сотиб ола олмаймиз - АҚШ Россия туфайли доллар устуворлигидан қандай маҳрум бўлаётгани ҳақида.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Россияга қарши санкциялар кўплаб мамлакатларнинг доллардан воз кечишига олиб келади, бунинг натижасида Вашингтон халқаро майдонда ўз кучини намойиш этиш имкониятини йўқотади, деб ёзади "New York Post" шарҳловчиси Жей Нюман. РИА Новости
хабарига асосан.
"Доллардан воз кечиш Американинг халқаро майдондаги мавқеига кучли зарба бўлади. Чексиз миқдорда доллар чоп этиш мумкин бўлган давр тугаши мумкин ва шу билан бизнинг хорижий товарларни арзон сотиб олиш имкониятимиз даври ўтади", - деб ёзади муаллиф.
Кузатувчи таъкидлаганидек, дунёдаги юздан ортиқ давлат Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларини қўллаб-қувватламади. Бунинг натижасида товарларни сотиш учун бошқа валюталардан фойдаланаш эҳтиёжи ва иқтисодий коалициялар пайдо бўлади.
Миллий валюталардан фойдаланадиган мамлакатлар ўртасидаги савдо алоқалари долларга бўлган талабнинг пасайишига ва натижада унинг қийматининг тушиб кетишига олиб келади. Натижада, Нюманнинг таъкидлашича, нархлар аста-секин ўсиб боради.
"Ғарб таҳлилчиларининг долларга муқобил йўқлиги ҳақидаги фикрлари иллюзия бўлиб чиққди" - дейди журналист.
Долларнинг қулаши туфайли, дея хулоса қилди журналист, Қўшма Штатлар халқаро майдонда ўз мавқеини йўқотади, шунингдек, “қарзга ботиб қолиш" хавфи остида қолади. Бунга йўл қўймаслик учун Вашингтон стратегик рақиблар сонини қисқартириши ва "ўз иқтисодиётини тартибга келтириши" керак.
Ғарб давлатлари Москвага қарши санкциялар жорий этилиши ва Россия ёқилғисидан воз кечиш сиёсати туфайли энергия нархининг ошиши ва инфляциянинг ўсишига дуч келмоқда. Ёқилғи, биринчи навбатда, газ нархининг ошиши фонида Европада саноат рақобатдош устунликларини сезиларли даражада йўқотди, бу эса иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига ҳам таъсир қилди. Шунингдек, Қўшма Штатлар ва Европа давлатлари ўн йилликлар давомида рекорд даражадаги инфляцияга дуч келишмоқда.