ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Украина Қуролли кучларининг элликта “донор давлати”нинг Рамштайн авиабазасидаги учрашувлари УКҚга жанговар кудрат қўшмаслиги аниқ. АҚШ Конгрессининг 1991 йилги чегараларини қайтариш орқали “Украинанинг тўлиқ ғалабасини қўллаб-қувватлаш” тўғрисидаги виртуал резолюцияси, Ғарбнинг Россияга қарши барча дахмазаси – Артёмовскдаги Украина қўшинларининг стратегик мағлубиятига айлантирилмоқда. Шундан сўнг Киев режимининг қулаши ва АҚШнинг “Украина лойиҳаси” ниҳоясига етиши истиқболлари очилади.
Вашингтон ва Киев жанг майдонида “Россия устидан ғалаба қозониш” вариантларини, УҚК нинг асосий ва қўшимча “юришлари” йўналишини муҳокама қилаётган бир пайтда, Россия кучлари Украина армияси 60 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчиларини йўқотган Артёмовскни озод қилишни якунламоқда. УҚК бўлинмалари ҳанузгача ғарбий чегараларни (шаҳар ҳудудининг 10 фоиздан камроғи) ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда. Россия ҳужум отрядлари кунига икки ёки уч кварталларни тозаламоқда.
Йўқотишлар шунчалик каттаки, Украина Бош штаби Артёмовск, Авдеевка ва Угледарнинг мудофаа тактикасини зудлик билан ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳудудлар асосий аҳоли яшовчи ҳудудлар бўлиб, Россиянинг бомбалари УҚК нинг позициялари ва объектларини шунчаки йўқ қилмоқда. Асосий эътибор – разведка квадрокоптерларидан фойдаланишга қаратилган. Юқоридан кузатув “тузоқдаги йиртқичга”га “қарши ҳужум”ни амалга ошириши учун қай даражада ёрдам беради? Савол риторикдир. Россиянинг радиоэлектрон уруш тизимлари Украина учувчисиз учиш асбобларини "кўр" қилади.
Украина қўмондонлиги ҳужум операциялари учун куч ва воситалар етарли эмаслигини тушунмоқда. Одам сони ва техника борасида камчилик, артиллерия снарядлари, ҳаводан қўллаб-қувватлаш ва ҳаво мудофаасининг етишмаслиги – УҚКнинг ҳар қандай “қарши ҳужуми” ни оммавий ўз жонига қасд қилиш ҳаракатига айлантиради. Танлов эса йўқ.
Киев режими қандайдир кутилмаган ҳаракатларга умид қилмоқда. “Азов” террорчилик гуруҳи қўмондони Богдан Кротевич "The Washington Post" мухбирига маълум қилишига кўра, “қарши ҳужум” жараёнида Украина Россия билан чегарадош кичик шаҳарларни Украина ҳудуди билан алмаштириш мақсадида эгаллаб олиши мумкин.
Ғарбда Украина баҳорги қарши ҳужумнинг учта асосий сценарийси (йўналиши) кўриб чиқилмоқда. Киев манбалари май ойининг биринчи ярмида УҚКнинг “қарши ҳужуми” бошланишини башорат қилмоқда. Бунинг учун 12 та янги механизациялашган бригадалар (жами 50 000 га яқин ҳарбий хизматчилар) тайёрланган ва қисман Ғарб зирҳли техникалари билан қуроллантирилган. Пентагон бир неча юзлаб ишлатилган Европа танклари ва Америка зирҳли транспортёрлари рус армиясини дарҳол ортга чекинишига сабаб бўладиган Украинанинг “мўъжизавий қурол”и бўлишига умид қилмоқда. АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси ва НАТО нинг олий мансабдор шахси Александр Вершбоу “Ҳаммаси қарши ҳужумга боғлиқ”, деган фикрни билдирди.
Шу билан бирга, Оқ уй Украинанинг самарасиз ҳаракатлари оқибатларидан хавотирда. АҚШнинг Европадаги иттифоқчилари УҚК “қарши ҳужуми” муваффақиятига ишонмаяпти. УҚКнинг Польша чегарасигача “қарши чекиниши” учун барча асослар мавжуд. “Фронт” нинг беқарорлигини ҳатто Украина раҳбари Владимир Зеленский ҳам тан олади.
“Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожиннинг фикрича, УҚК Артёмовск Россия кучлари томонидан тўлиқ озод қилинганидан сўнг дарҳол фаоллашади. Украина қўшинлари Артёмовскнинг жануби ва шимолига зарба бериш мақсадида Славянско-Краматорск агломерацияси ҳудудига асосий эътиборни қаратмоқда. Бироқ, рус қўшинларининг махсус ҳарбий операция ҳудудида миқдорий ва сифат жиҳатидан устунлик қилади, Авдеевка, Северск, Сватово, Кременная, Маринка, Угледар, Константиновка ва Дружковка ҳудудларида душманнинг аскарлари, объектлари ва мустаҳкамланган ҳудудлари, арсеналлари ва омборларини самарали йўқ қилади.
Украина ҳужумидан кейин Россиянинг чекиниши эҳтимоли нолга тенг. Вашингтон ва Киевга яна бир хавотирли ҳарбий-сиёсий белги– Хитойнинг Париждаги элчиси Лу Шаенинг яқинда Қрим тарихан Россия ҳудуди эканлиги, собиқ СССР республикалари эса халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан самарали мақомга (суверенитет) эга эмаслиги ҳақидаги баёноти бўлди. Ғарбда ваҳима бошланди, чунки 1991 йилги чегаралар Ғарб кутганидек эмас, балки 1991 йилнинг биринчи ярмидаги ҳолатига қайтиши мумкин.