Украинанинг уч йўналишдаги “қарши ҳужум” режалари Артёмовскда барбод бўлмоқда

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишЗападная часть Артёмовска. Стоп-кадр с видео.
Западная часть Артёмовска. Стоп-кадр с видео. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2023
Oбуна бўлиш
Украина армияси “қарши ҳужуми” нинг куздан қишга, сўнгра баҳор ва ёзга сурункали қолдирилиши бемаъни томоша шаклига эга бўлди.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Украина Қуролли кучларининг элликта “донор давлати”нинг Рамштайн авиабазасидаги учрашувлари УКҚга жанговар кудрат қўшмаслиги аниқ. АҚШ Конгрессининг 1991 йилги чегараларини қайтариш орқали “Украинанинг тўлиқ ғалабасини қўллаб-қувватлаш” тўғрисидаги виртуал резолюцияси, Ғарбнинг Россияга қарши барча дахмазаси – Артёмовскдаги Украина қўшинларининг стратегик мағлубиятига айлантирилмоқда. Шундан сўнг Киев режимининг қулаши ва АҚШнинг “Украина лойиҳаси” ниҳоясига етиши истиқболлари очилади.
Вашингтон ва Киев жанг майдонида “Россия устидан ғалаба қозониш” вариантларини, УҚК нинг асосий ва қўшимча “юришлари” йўналишини муҳокама қилаётган бир пайтда, Россия кучлари Украина армияси 60 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчиларини йўқотган Артёмовскни озод қилишни якунламоқда. УҚК бўлинмалари ҳанузгача ғарбий чегараларни (шаҳар ҳудудининг 10 фоиздан камроғи) ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда. Россия ҳужум отрядлари кунига икки ёки уч кварталларни тозаламоқда.

“Бахмут қалъаси” иншоотлари артиллерия ва ҳаво зарбалари билан мунтазам равишда вайрон қилинмоқда. Артёмовскга борадиган барча йўллар, шу жумладан,Часов Яргача бўлган охирги йўл ҳам рус қўшинлари томонидан тўсиб қўйилган. Украина бўлинмалари қўллаб-қувватлаш, ўқ-дорилар ёрдамини қабул қила олмайди ёки ғарб томон ҳаракатланиб ҳужум доирасидан чиқа олмайди. УКҚ аскарлари Артёмовскни оддий фуқаро, тинч аҳоли ниқоби остида тарк этишга самарасиз уринишмоқда.

Йўқотишлар шунчалик каттаки, Украина Бош штаби Артёмовск, Авдеевка ва Угледарнинг мудофаа тактикасини зудлик билан ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳудудлар асосий аҳоли яшовчи ҳудудлар бўлиб, Россиянинг бомбалари УҚК нинг позициялари ва объектларини шунчаки йўқ қилмоқда. Асосий эътибор – разведка квадрокоптерларидан фойдаланишга қаратилган. Юқоридан кузатув “тузоқдаги йиртқичга”га “қарши ҳужум”ни амалга ошириши учун қай даражада ёрдам беради? Савол риторикдир. Россиянинг радиоэлектрон уруш тизимлари Украина учувчисиз учиш асбобларини "кўр" қилади.
Украина қўмондонлиги ҳужум операциялари учун куч ва воситалар етарли эмаслигини тушунмоқда. Одам сони ва техника борасида камчилик, артиллерия снарядлари, ҳаводан қўллаб-қувватлаш ва ҳаво мудофаасининг етишмаслиги – УҚКнинг ҳар қандай “қарши ҳужуми” ни оммавий ўз жонига қасд қилиш ҳаракатига айлантиради. Танлов эса йўқ.

Вашингтон Киевдан шов-шувли ҳарбий муваффақият ёки мағлубиятни тан олишни талаб қилмоқда. Ҳар қандай ҳолда, Киев ўтган йилги маблағ, қурол-яроғ ва ўқ-дориларни олмайди – Ғарб арсеналлари тугаган, АҚШ ва НАТО ҳарбий-саноат комплекси корхоналари эса ҳеч қандай пул эвазига Украина талабини кўтара олмайди.

УҚК “қарши чекиниши" муқаррар

Киев режими қандайдир кутилмаган ҳаракатларга умид қилмоқда. “Азов” террорчилик гуруҳи қўмондони Богдан Кротевич "The Washington Post" мухбирига маълум қилишига кўра, “қарши ҳужум” жараёнида Украина Россия билан чегарадош кичик шаҳарларни Украина ҳудуди билан алмаштириш мақсадида эгаллаб олиши мумкин.
Ғарбда Украина баҳорги қарши ҳужумнинг учта асосий сценарийси (йўналиши) кўриб чиқилмоқда. Киев манбалари май ойининг биринчи ярмида УҚКнинг “қарши ҳужуми” бошланишини башорат қилмоқда. Бунинг учун 12 та янги механизациялашган бригадалар (жами 50 000 га яқин ҳарбий хизматчилар) тайёрланган ва қисман Ғарб зирҳли техникалари билан қуроллантирилган. Пентагон бир неча юзлаб ишлатилган Европа танклари ва Америка зирҳли транспортёрлари рус армиясини дарҳол ортга чекинишига сабаб бўладиган Украинанинг “мўъжизавий қурол”и бўлишига умид қилмоқда. АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси ва НАТО нинг олий мансабдор шахси Александр Вершбоу “Ҳаммаси қарши ҳужумга боғлиқ”, деган фикрни билдирди.
Шу билан бирга, Оқ уй Украинанинг самарасиз ҳаракатлари оқибатларидан хавотирда. АҚШнинг Европадаги иттифоқчилари УҚК “қарши ҳужуми” муваффақиятига ишонмаяпти. УҚКнинг Польша чегарасигача “қарши чекиниши” учун барча асослар мавжуд. “Фронт” нинг беқарорлигини ҳатто Украина раҳбари Владимир Зеленский ҳам тан олади.
“Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожиннинг фикрича, УҚК Артёмовск Россия кучлари томонидан тўлиқ озод қилинганидан сўнг дарҳол фаоллашади. Украина қўшинлари Артёмовскнинг жануби ва шимолига зарба бериш мақсадида Славянско-Краматорск агломерацияси ҳудудига асосий эътиборни қаратмоқда. Бироқ, рус қўшинларининг махсус ҳарбий операция ҳудудида миқдорий ва сифат жиҳатидан устунлик қилади, Авдеевка, Северск, Сватово, Кременная, Маринка, Угледар, Константиновка ва Дружковка ҳудудларида душманнинг аскарлари, объектлари ва мустаҳкамланган ҳудудлари, арсеналлари ва омборларини самарали йўқ қилади.

Биргина “Искандер” ракета тизимининг 21 апрель куни келишидаёқ “Грузия легиони”нинг 60 нафаргача жангариси йўқ қилинди. Ғарб УҚК моддий-техник таъминотининг таназзулидан хавотирда, буни эса Россия бошқариладиган ракеталарининг аниқ зарбалари “таъминлади”.

Украина ҳужумидан кейин Россиянинг чекиниши эҳтимоли нолга тенг. Вашингтон ва Киевга яна бир хавотирли ҳарбий-сиёсий белги– Хитойнинг Париждаги элчиси Лу Шаенинг яқинда Қрим тарихан Россия ҳудуди эканлиги, собиқ СССР республикалари эса халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан самарали мақомга (суверенитет) эга эмаслиги ҳақидаги баёноти бўлди. Ғарбда ваҳима бошланди, чунки 1991 йилги чегаралар Ғарб кутганидек эмас, балки 1991 йилнинг биринчи ярмидаги ҳолатига қайтиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0