ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Душанбага ўтар кечаси номаълум шахслар Черновицкий вилояти Милиево қишлоғидаги Иов Почаевский ибодатхонасига ўт қўйди. Бу ҳақда Украина православ черкови (УПЧ) маълум қилди.
“Бу кеча тунда Вижницкий туманининг энг чиройли ибодатхоналаридан бири – Буковинадаги Милиево қишлоғидаги Иов Почаевский ибодатхонасини ёқиб юборишди”, - дейилган хабарда.
Ибодатхона 2004 йилда ихтилофчи Киев патриархати тарафдорлари томонидан маҳаллий черков эгаллаб олингандан кейин ибодатхонага қатновчиларнинг кучи билан бунёд этилганди.
Сўнгги йилда Украина ҳукумати УПЧга қарши мамлакат тарихидаги энг кўламли таъқибни бошлади. Уни гўёки Россия билан алоқаси борлигини важ қилиб, Украинанинг турли минтақаларидаги маҳаллий ҳукуматлар УПЧ фаолиятини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилишди, мамлакат парламенти эса уни Украинада амалда тақиқлашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиққан. Айрим УПЧ руҳонийларига қарши санкция киритилган, Украина Хавфсизлик хизмати уларга қарши жиноий иш оча бошлаган.